"Ньюкасл" футболчиси АПЛда Калиничнинг антирекордини такрорлади

"Ньюкасл" клуби вингери Кенеди Англия премьер-лигасида камдан-кам учрайдиган антирекордни ўрнатди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи бугун “Кардифф”га (0:0) қарши бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида бирорта ҳам пас бера олмаган.

Шу тариқа Кенеди 2010 йилдан буён АПЛ учрашувларида бу қадар омадсиз ўйнаган биринчи футболчи бўлди. Бунгача эса ушбу ҳолат Никола Калиничга тегишли эди. Хорватиялик футболчи ўша пайтда "Блэкберн" клуби аъзоси ҳисобланарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!