ЎФАнинг навбатдаги семинари якунланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни янада оммавийлаштириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудудларда ташкил этилган болалар ва ўсмирлар футбол академияларида ўқув жараёнлари сифатини ошириш мақсадида навбатдаги семинар ташкил қилингани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Ўқув-семинари Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида 12-15 ноябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда ОФК инструктори Ислом Аҳмедов, ЎФА Академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Онгар Джалимов, шунингдек, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси директори Г. Айрапетов, В. Василиевич ҳамда ҳудудий футбол академиялар директорлари, Спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда мураббийлар иштирок этишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Семинар давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида ўқув-машғулотларнинг ўтказилиши, кунлик машғулот конспектларини юритилиши ҳамда мураббийлар томонидан машғулотлар таҳлилини амалга оширилиши  муҳокама қилинди.  
Академия мураббийлари томонидан ўтказилган машғулотлар тасвирга олиниб, семинар давомида иштирокчилар томонидан таҳлил қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, селекция  тизимини йулга қўйиш мақсадида академияларда "Бэби-лига мусобақасини жорий этиш ва доимий тарзда ўтказиш муҳокама қилинди. ЎФА Академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Онгар Джалимов мазкур тизимнинг ишлаш механизми бўйича йиғилганлар кўрсатмалар берди ва шу мавзуда юзага келган саволларга жавоб бериб ўтди.
 
Семинарнинг 3-куни "Бэйби-лига" мусобақасининг биринчи тури бўлиб ўтди. Академиялар мураббийлари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда 2007 йилда туғилган академия тарбияланувчиларидан жамоалар тузишди ва улар ўртасида ўзига хос турнир бўлиб ўтди. Турнир якунида Онгар Джалимов ушбу мусобақани ташкил этишда юзага келган камчиликларни семинар иштирокчилари кўрсатиб ўтди.
 
Келгусида ҳам ҳудудий болалар ва ўсирлар акдемиялари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида ана шундай семинарлар ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!