Одил ва Искандар бош совринни кўзламоқда
Эронда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан келган истеъдодли теннисчилар қаторида Одил Каримов ва Искандар Каримов ҳам ғолиблик учун куч синашмоқда.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларимиз чорак финал йўлланмасига эга бўлди. Искандар Каримов учинчи босқич баҳсида мезбонлар вакили Муҳаммад Хушхолни 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Яккаликлар ўртасида иккинчи рақамда сараланган Одил Каримов эса Муҳаммад Маҳдий Суҳробий устидан 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар