Оғир атлетика федерацияси "Миран" меҳмонхонасида дастурхон ёзди (фото)

Мамлакатимиз оғир атлетика федерацияси 2016 йилнинг энг сўнгги тадбирини "Миран" меҳмонхонасида ташкил этди. Бу ерда 22-23 декабрь кунлари Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2013-2016 йиллар давомида олиб борилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг барча ҳудудлари – Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан таклиф этилган федерациянинг ҳудудий бўлимлари масъул вакиллари, етакчи мураббийлар иштирок этдилар.

Семинарнинг сўнги кунида эса федерация йиғилганларга дастурхон ёзди. Шунингдек, оғир атлетикани ривожлантиришга ҳисса қўшаётган бир гуруҳ мутахассислар ҳамда спортчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.Фотолар айнан шу ҳақда ҳикоя қилади:

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!