Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида тақдирланди
Хабар берганимиздек, афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина кеча Дохадаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, тўртинчи поғонани қайд этди. Гарчи вакиламиз шоҳсупага кўтарила олмаган бўлса ҳам, мусобақа ташкилотчилари 43 ёшли афсонанинг мана шундай юқори спорт формасида иштирок этаётганини беэътибор қолдиришмади.
Мусобақа ҳомийларидан бири "Longines" бренди юртдошимизнинг иштирокини тақдирлаб сўнгги дизайнда чиқарилган қўл соатларидан бирини ҳадя қилди.
Ўз навбатида Чусовитина бундай эътибор учун мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Оксана кеча таяниб сакраш машқининг финалида тўртинчи натижани қайд этган эди.
Фикрлар