Оксана Чусовитинага жаҳон чемпионатида бироз омад етишмади
Дохада спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ҳам иштирок этди. Жаҳон гимнастикаси афсонаси ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.
Оксана «Риа-новости» нашрига интервью берар экан, мусобақада ўз даражасида иштирок эта олмаганини, бунга оғриқ ҳалал берганини айтиб ўтди. Аммо, 2019 йилда Штутгарт мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритиб, Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўл олишини таъкидлади.
Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати.
Аёллар. Таяниб сакраш:
1. Симона Байлз (АҚШ) — 15,366
2. Шэллон Олсен (Канада) — 14,516
3. Алекса Морено (Мексика) — 14,508
4. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) — 14,300.
Манбаа: МОҚ расмий сайти.
Фикрлар