Осиё кубоги-2019 олдинги чемпионатлардан нимаси билан фарқ қилади?

Унда Эктор Купер бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Хўш, бу йилги Осиё кубоги қандай ўтади? Унинг олдингиларидан афзалликлари нимада? Қуйида айнан шу хусусда фикр юритамиз.

17 бор ўтказиладиган қитъа биринчилигининг олдингиларидан фарқи шундаки, мусобақада иштирок этувчи жамоалар сони 16 тадан 24 тага кўпайтирилганидадир. Айнан шу сабаб Қирғизистон, Филиппин ва Яман каби терма жамоалар ҳам мазкур нуфузли мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Ҳиндистон ва Сурия термалари 4 йиллик танаффусдан сўнг яна Осиё кубогига қайтишди. Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари сўнгги бор ўз уйларида ўтган биринчилик (2007 йил)да иштирок этишган эди ва БАА майдонларида ўтадиган турнирда иштирок этиш бахти уларга насиб этди. Шунингдек, яна бир қўшнимиз ва гуруҳдаги рақибимиз – Туркманистон терма жамоаси ҳам 2004 йилдан буён илк бор Осиё кубогида иштирок этади.

falastin win

Иштирокчиларни минтақалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, Ғарбий Осиёдан 11 та жамоа БААдаги турнирда иштирок этишини кўрамиз. Булар БАА, Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Иордания, Ироқ, Яман, Саудия Арабистони, Қатар, Ливан ва Уммон термаларидир.

Жамоалар сони 24 та бўлганидан сўнг, мусобақа форматида ҳам ўзгариш бўлди. Эндиликда плей-офф босқичига фақат гуруҳ ғолиблари ёки 2-ўрин эгалари эмас, балки, 6 гуруҳ орасида энг яхши натижани қайд этган 4 та жамоа ҳам турнирдаги юришини давом эттириши мумкин бўлади.

Мукофот пуллари

Осиё кубоги-2019 нинг мукофот жамғармаси 14 млн 800 минг АҚШ долларини ташкил этади. Шу сумманинг 5 млни ғолиб жамоага берилади. Финалчи эса ўз ғазнасини 3 млн АҚШ долларига тўлдириб олади. Ярим финалчилар 1 млндан, мусобақанинг барча иштирокчилар эса 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларига эга бўлишади.

Стадионлар

image (2)

Учрашувлар БААнинг 4 шаҳридаги саккиз стадионда бўлиб ўтади. Булар “Зайид Спортс Стэдиум” (Абу-Даби, сиғими 43 минг), “Муҳаммад бин Зайид” (Абу-Даби, 42 минг), “Ал Наҳён” (Абу-Даби, 12 минг), “Мактум бин Рашид ал Мактум” (Дубай, 12 минг), “Ал Мактум” (Дубай, 12 минг), “Ҳазза Бин Заед” (Ал-Айн, 26 минг), “Шайҳ Халифа Интернейшнал”(Ал-Айн, 16 минг), “Шаржа” (Шаржа, 11 минг).

Очилиш ва финал учрашувлари Абу-Дабидаги “Зайид Спортс стэдиум”даб ўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тўп

Осиё кубоги-2019 учун Япониянинг “Молтен” компанияси маҳсус тўп ишлаб чиққан. Унинг номи - "Molten Asentec". Қайд этиш жоиз, мазкур корпорация бу мавсумдан бошлаб Европа лигаси учун ҳам тўплар ишлаб чиқармоқда.

VAR

var irmatov

Осиё кубогидаги энг катта янгилик бу видеоассистент тизими яъни VAR'дан фойдаланиш бўлади. Фақат мазкур тизим чорак финал баҳсларидан бошлаб қўлланилади. Гуруҳ босқичи ва 1/8 финал ўйинлари бундан мустасно.

Мусобақа тимсоли

mansur

falkom

Осиё кубогининг тимсоли сифатида болакай Мансур ва БАА гербида акс этган бургут танлаб олинган. Бургутнинг номи Жарраҳ саналади.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!