Ўзбек клуби КХЛда иштирок этиши мумкин

Бироқ, сўнгги йилларда мамлакатимизда ушбу спорт фаолиятида бироз узилиш пайдо бўлган ва Ўзбекистонда хоккей тараққиёти тўхтаб қолганди. Бугунга келиб шахсан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қишки спорт турларини, жумладан хоккейни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда юртимизда хоккей федерацияси ҳам фаолият олиб бормоқда.

Бугун, 13 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон хоккей федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

h4-2

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раисига биринчи ўринбосар сайлашдан иборат эди. Шу муносабат билан мазкур лавозимга “Бинокор” хоккей клуби менежери Искандар Қосимович Шодиев номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, И.Шодиев Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

«Менга ана шундай имконият берилганидан хурсандман. Ўзбекистонда хоккей аста-секинлик билан ривожлантирилмоқда. Бу йилдан миллий чемпионат ҳам ташкил этилди. Пойтахтимизда катта муз аренаси бунёд этилмоқда. Мақсадимиз – хоккейни Республика бўйлаб ривожлантиришдир. Биргаликда ишлаб келажакда муваффақиятларга эришамиз ва вақти келиб КХЛда ҳам ўз жамоамиз бўлади», – деди Искандар Шодиев.

h2-2-800x536

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тога
14/02/2019 13:45
Дарвеш:-Руслар айтадику там билан ранга огайни йук. Хулоса шу инфратузилма яратиб ушбу спортни хам ривожлантириш керак мен амин манки, футболдан олдин бизлар хоккей буйича жахон мусобакалари иштирокчиси буламиз.
&
darwesh
14/02/2019 13:32
Нима кераги бор узбекистонда хоккей. Киммат ва узига хос спорт тури. Биздан яхши хоккейчи чикишига ким ишонади
Anjanlik
13/02/2019 22:34
Zo‘r bo‘lardi...Hokkey ham qiziqarli sport turi