Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Ўзбек қизи Англияда ғалаба қозонмоқда

Изоҳлар: 0

Англияда теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилаётган "Nike Junior International Liverpool -2016" халқаро турнирида ўзбекистонлик Ясмина Каримжонова ҳам ғолиблик учун куч синашмоқда. 

Яккаликлар баҳсида иккинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз дастлабки учрашувини мезбонлар вакиласи Элис Танга қарши ўтказди. Учрашувда ҳужумкор ўйин кўрсатган истеъдодли спортчимиз баҳсни 7:5, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Ясмина Каримжонова кейинги даврада британиялик Дестин Мартинсга қарши кортга чиқади. 
 
SPORTS.uz
 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ