ПСЖ "Боруссия" Дортмундни кўндира олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби "Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Рафаэль Геррейрони сотиб ололмади.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 24 ёшли португалиялик футболчи учун дортмундликларга 15 миллион евро таклиф қилишган. Бироқ, якунда ушбу маблағ немис клубини қониқтирмаган ва улар бунга рад жавобини беришган. Айтиш лозимки, “Боруссия” раҳбарияти Геррейро учун ПСЖдан 30 миллион евро сўраган. Бироқ, Франция чемпиони бунга рози бўлмаган.

Маълумот учун, Геррейро ўтган мавсум “Боруссия” сафида жами 15та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!