ПСЖ қишда Ди Мария, Дракслер, Пасторе ва Траппларни сотади, сабаби...

Франциянинг ПСЖ клуби қишки трансферлар даврида молиявий фэйр-плейга амал қилиш мақсадида бир қатор футболчилари билан ҳайрлашишга мажбур бўлади.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, парижликлар Анхель Ди Мария, Юлиан Дракслер, Хавьера Пасторе (ёки Лукаса Моура) ва дарвозабон Кевин Траппларни сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария ҳамда Дракслерга ёзда Каталониянинг “Барселона” клуби жиддий қизиқиш билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!