“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Пойтахтдаги учрашувларда устунлик яққол "шерлар" томонида

Хабарингиз бор Суперлиганинг 28-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу жамоалари чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишмоқда ва ҳозирга қадар ўзаро 55 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 35 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 7 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 95 гол уриб, 42 тўп ўтказиб юборган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 24тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Эътиборлиси, “Пахтакор” ўз майдонида ўтган сўнгги 21 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" наманганликларни йирик ҳисобда доғда қолдирган.

Жорий мавсум биринчи босқичда Тиаго Безерра томонидан киритилган ягона гол "Пахтакор"га Тошкентда муҳим ютуқни тақдим этганди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви эртага соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдул
31/10/2018 12:36
Эртага хам худо хохласа галаба биз тариф да булади Пахтакор чемпион