"Пахтакор" назорат ўйинида Уммон олимпия терма жамоасини доғда қолдирилди

"Пахтакор" Туркиядаги йиғин доирасида биринчи назорат беллашувида Уммон олимпия терма жамоаси 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "Пахтакор" рақибни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Биринчи бўлим охирларида Машарипов ва Безерра рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Жалолиддин тўп рақибдан олиб қўйилгач, гол урди. Тиаго эса Чераннинг тўп оширишидан унумли фойдаланди.

Иккинчи бўлимда бошқа таркиб майдонга туширилди. Искандеров ва Ҳакимов қисқа вақт оралиғида ҳисобни 4:0 кўриншига келтиришди. Уларга ҳар икки вазиятда Машарипов тўпни аниқ етказиб берганди.

Туркия йиғинида навбатдаги беллашув 29 июнь куни Эроннинг "Падидеҳ" клубига қарши ўтказилади.

"ПАХТАКОР" - УММОН ОЛИМПИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ - 4:0 (2:0)

"Пахтакор": Суюнов, Козак, Аъзамов, Симич, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов, Черан, Безерра, Гонсалвеш.

Захирадан тушганлар: Лобанов, Сайфиев, Кримец, Тожиев, Салимов, Искандеров, Аҳмадов, Иброҳимов, Абдураҳимов, Маҳмудҳожиев, Ҳакимов.

Голлар: Машарипов, 36 - 1:0. Безерра, 44 - 2:0. Искандеров, 54 - 3:0. Ҳакимов, 57 - 4:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!