“Пахтакор”нинг бугунги рақиби Дубайнинг ўртамиёна клуби ва бошқа маълумотлар

“Пахтакор” бугун ОЧЛ плей-офф босқичида Дубайда “Ал Наср” жамоаси меҳмони бўлади.

Жорий мавсум жамоа БАА чемпионатида ишончли натижалар қайд этмаяпти. 15 учрашувда “Ал Наср” 16 очко тўплаган ҳолда 9-ўринни эгаллаб турибди. Пайшанба куни бу жамоа ўз майдонида “Шаржа”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. “Ал Наср”ни испаниялик 40 ёшли мутахассис Бенят Сан Хосе бошқармоқда.

“Ал Наср” ҳақида маълумотлар ва эришган ютуқлари:

Ташкил этилган йили: 1945

Стадиони: “Ал Мактум”, 15058 томошабинга мўлжалланган

Мураббийи: Бенят Сан Хосе (Испания)

Эришган ютуқлари: БАА чемпиони (1978, 1979, 1986), Президент Кубоги соҳиби (1985, 1986, 1989, 2015), БАА Кубоги соҳиби (2015), Кўрфаз клублари чемпионлари кубоги соҳиби (2014)

"Пахтакор"нинг БАА клубларига қарши статистикаси

Тошкентликлар БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

"Ал Наср" билан “Пахтакор” ҳозиргача ўйнамаган. БАА клубларидан "Ал Аҳли", "Ал Ваҳда", "Ал Айн", "Банияс", "Ал Шабаб" ва "Ал Жазира"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган.

Чемпионлар лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 16 учрашувда майдонга тушган. Уларнинг 10 тасида "шерлар" ғалаба қозониб, 3 тадан ўйинда дуранг ва рақиблар муваффақияти кузатилган.

26 тўп киритган вакилларимиз ўз дарвозасидан 14 гол ўтказиб юборишган.

Сафардаги 8 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичларга эга: 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар фарқи эса 10-6.

"Ал Наср" эса Ўзбекистон жамоаларидан фақат "Локомотив" билан тўқнаш келган. 3 беллашувнинг бирида дубайликлар зафар қучишган, 2 бор дуранг қайд этилган.

Жамоанинг ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказган футболчилари

Дарвозабонлар: 12.Аҳмад Шамбиҳ, 35.Ғайт Ҳуссайин, 44.Иброҳим Эйса, 96.Муҳаммад Юсуф

Ҳимоячилар: 2.Муборак Саид, 6. Маҳмуд Ҳамис, 18.Аҳмад Иброҳим, 20.Маъсуд Сулаймон, 21.Муҳаммад Али Айед, 25.Муҳаммад Сарваши, 30.Жон Умари (Ливан), 32.Халифа Муборак Ғаним, 92.Саид Али Сувайдан

Ярим ҳимоячилар: 4.Холид Жалол, 5.Тариқ Аҳмад, 10.Хабиб Ал Фардан, 15. Солиҳ Ал Ҳусайн, 16.Амир Муборак, 17.Жассим Ёқуб, 29.Али Ҳуссайн, 49.Муҳаммад Иброҳим, 70.Рашид Муҳаммад, 83.Муҳаммад Абдулраҳмон

Ҳужумчилар: 8.Муҳаммад Ал Акбари, 9.Ронни Аллан Фернандез (Чили), 11.Альваро Негредо (Испания), 23.Серхио Дутра Жуниор (Бразилия), 33.Салим Солиҳ.

“Ал Наср” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув 19 февраль, сешанба куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Ушбу жуфтлик ғолиби «D» гуруҳидан жой олади. Бу квартетда "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар) ва "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) клублари бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
дилик
19/02/2019 17:55
Пахтакор ютгандаям группада вообще кийналади
LV Zohid
19/02/2019 17:50
O'yinga ssilkas bervorilar admin akalar. Juda zaril edida
Salah Salah
19/02/2019 14:55
бу уйин кайрда курса булади прямо эфир