
Петра Квитова ва Элиза Мертенс фаолиятида жиддий ўзргариш бўлиши мумкин
Чехиялик Петра Квитова ва бельгиялик Элиза Мертенс Прага ва Рабатда ўтаётган турнирнинг финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳар икки теннисчи учун мазкур финал учрашуви жорий йилги мавсумдаги учинчисидир.
Квитова бунга қадар Санкт-Петербург ва Дохада ўтган турнирларда бош совринни қўлга киритган бўлса, Мертенс Хоберт ва Луганода ғалаба қозонган.
Фикрлар