Қўлни кўтаринг жаноб Купер!

Терма жамоамиз Осиё кубогида кутилган ўйинларни кўрсата олмади. Натижа учун эса биринчи рақамли айбдор мураббий ҳисобланади. Демак, терма жамоамизнинг муваффақиятсизликларида ягона айбдор бу шубҳасиз Эктор Купер.

Картинки по запросу эктор купер sports.uz

2018 йил 6 август. Эктор Купер иштирокидаги илк матбуот анжумани.

КУПЕР СЎЗИНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИ

Журналист: Ўйин фалсафангиз қанақа: футболчиларга қараб тактика танлайсизми, ёки ўйин услубингизни футболчиларга сингдирасизми?

Купер: Олдинроқ айтиб ўтганимдек, бу адаптация жараёнига боғлиқ. Агар футболчилар менинг фалсафамга муносиб бўла олишмаса уларга кўникишга мажбурман.

Ҳа, жаноб Купер ўз сўзида турди ва футболчиларимизнинг ўйин услубига кўникди. Соддароқ қилиб айтсак уни ҳам “ўзбекчалаштириб” юбордик. Аслида эса бизга ўйинимизни яхши томонга ўзгартирадиган, ўз услуби ва ғояларига эга мураббий керак эди.

Назаримда ўйин услубимиз ҳали ҳам Бабаян давридагидек: ягона ҳужумчи, қолган барча ҳимояда. Омадимиз келиб рақиб хато қилса ундан фойдаланишимиз мумкин, акс ҳолда қандай натижа қайд этишимиз аниқ.  Бироқ, Куперга Сергеев ва Лобановларни термага чақирмагани учун алоҳида раҳмат айтсак арзийди. Ҳа, фақат ўша футболчиларни чақирмагани учун миннатдорчилик билдирамиз, бошқасига эмас.

КУПЕР ЁЛҒОНЧИ

Журналист: Январь ойида Осиё Кубоги бўлади. терма жамоамиздан яхши натижа кутишимиз мумкинми?

Купер:  Ҳозир футболчилар билан танишиш жараёни бошланди. Албатта катта мақсад ва ишонч бор. Ўзбекистон терма жамоаси билан кўзланган мақсадга эриша олишимга ишонганим учун ҳам бу чорловни қабул қилдим. Акс ҳолда бу ерга келмасдим.

Аргентиналик мутахассис ҳали ҳам футболчиларимиз билан танишиб улгурмадими? Ёки ярим йил оз муддатми? Купер илк матбуот анжуманида гапирган гапларини эслармикин? Ўртоқлик ўйинларидаги шармандали мағлубиятларга чидагандик, лекин...Лекин, Осиё кубогидаги нурсиз ўйинлар тоқатимизни тоқ қилгани рост.

Купернинг Ўзбекистондаги мақсади фақатгина мўмай даромад қилиш кўринади. Бу ерда бошқа нарсани кўрмаяпман.

Похожее изображение

ҚЎЛНИ КЎТАРИНГ ЖАНОБ КУПЕР!

Купер: Мен натижа яхши бўлавермаса ҳам ишлайдиган мураббий эмасман. Агар натижа ўхшамаса, унда ўзим раҳбариятга қўл бераман ва уйга кетаман. Муаммо йўқ.

Айни дамда бутун Ўзбекистон халқининг орзу-умидларини барбод қилганингизни биласизми жаноб Купер? Агар заррача буни ҳис қилаётган бўлсангиз ўзингиз айтгандек қўлни кўтариб уйга жўнанг!

Картинки по запросу эктор купер sports.uz

У ТЕРМА ЖАМОАМИЗНИ МУНДИАЛГА ОЛИБ ЧИҚИШГА ВАЪДА БЕРМАГАН

Журналист: Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ваъда бера оласизми?

Купер: Футболда барча нарса бўлиши мумкин. Лекин мен Ўзбекистон терма жамоасини мундиалга олиб чиқишга аниқ ваъда бера олмайман. Шуни ваъда бераманки, бу йўлда бор билим ва салоҳиятимни ишга соламан.

Сизнинг қўлингиздан нималар келишини Осиё кубогида кўрдик ва ўйлаб ҳам қолдик, балким Бабаян бўлганида нисбатан яхшироқ иштирок этармидик...

Бундай иштирокдан сўнг терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқиши катта сўроқ остида қолгани шубҳасиз. Агар терма жамоамиз Купер бошқарувида қолса ва саралашда муваффақиятсизликка учраса, Купер пинагини ҳам бузмайди. Чунки, у бизни 2018 йилнинг 6 августидаёқ бу ҳақда огоҳлантирган.

ХУЛОСА

Купер аввал бошида кўпчилик мутахассислар айтганидек бизга мос мураббий бўлиб чиқмади. Унинг футболга нисбатан қарашлари худди ёши каби анча эскириб қолган. Шиддат билан ривожланиб бораётган бу даврда футбол ҳам кундан-кунга ўзгариб бормоқда. Бизга эса замонавий фикрлайдиган, футболимизга янгилик олиб кирадиган мутахассис керак.

Бу ерда футбол ассоциациясини ҳам айбламоқчи эмасмиз. Шунчаки барчасини ўзгартириш учун ҳали ҳам кеч эмаслигини айтмоқчимиз холос. Футбол – мухлислар учун. Мухлислар эса доимо ўз терма жамоасидан юқори натижаларни кутишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурадбой
23/01/2019 09:31
Шу маколани езган одам! узинг кутар кулингни. Сени савиянг шу маколенгдан куриниб турибди. Сенга савол ким термада ишлаш кк
Durbek Hakimov
22/01/2019 22:24
Terma jamoada murabbiy qo'li ko'rindi. Qachondan beri osiyo grandlarini yutib yurganmizki, noz qilishga.. klublar ochlda guruhdan chiqmasa. Bizga juda mos murabbiy
&
darwesh
22/01/2019 22:14
Бу маколага умуман кушилмайман. Купер жуда сифатли мураббий. Уйин борасида анча прогресс бор. Биринчи марта уйинчиларимиз ким нима ва каерда уйнашини билиб уйнади.
&
Лео Месси
22/01/2019 22:19
Бизникилар аввал бундан анча сифатли ўйнашган...(Бабаян даврини ҳисобга олмаганда)
&
Oybek
22/01/2019 23:37
пеналти вариантини аввалдан кўриб чиқиб тайёрланишмаганмикан пеналтига австралиядан кўра кўпроқ биза умид қилишимиз керак эди манимча наҳотки машарипов пеналти тепишдан қўрқса?
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
22/01/2019 22:15
Balki o‘yinchilarni almashtirish kerakdir. Tug‘ma fudbolchilar qishloqlarda tosh tepib yuribdi. Yaxshilab izlash kerak
&
Бунинг учун Куперга ўхшаган мураббийлар ўша қишлоқларга бориши керак...афсуски улар бундай қилишмайди..улар тезроқ соққани қилиб қочишади.
&
Yahshilab izlash shartmas uzlari kelishadi harajatlarni eshitib qaytib ketishadi. Hamma biladiyu buni.
&
darwesh
22/01/2019 22:15
Купер албатта колиши керак
&
Temur Umarxo'ja
23/01/2019 17:18
Iya bular zoru a salkam 4 yil Babayanga g'ing diyolmagan 6 oyda Kupperga sakiriapdimi???...
Kamiga babayandi maqtabxam qoyadi sergeev lobanov andreevlar babayandi bolasi desag jurnalist bollariam borakanu babayandi
&
23/01/2019 17:30
xa xa xa
100% qo'shilaman
&
user
23/01/2019 13:15
Купер супер емас аммо аввалги лардан яхши
&
user
23/01/2019 10:55
V.Abramov davrini hisobga olmasa bizning termani o'yin dabdala edi to'g'risi ko'pchilik saviasiz jurnalist, sharxlovchilarning og'iz ko'pirtirib gapirishi g'ashimga tegadi biz zo'r o'ynadik, biz raqibga imkon bermadik...,
yana bizga faqat omad yetishmadi ham dep qoyishardi yutqazsak.
bu bolmagan gaplar hammasi,
avvallari hujumga ko'p o'tardik(agar buni hujum deb atab bo'lsa) to'pni unga bunga orqaga uzatib na zarba bilan tugardi na yorib kira olardik faqat vaqt o'tkardik, yana pastlardagi aniqlik dabdala edi. hozir ancha o'yinga ma'no qo'shilgan. o'sha o'g'iz ko'pirtiruvchi lar Yaponiya bn oyinda biz yaxshi o'ynadik deyishi turgan gap. vaxolangki 18.01.19 kungi o'yinda yaponlar o'yinni nazorat qildi va yutdi.
lekin Australiya bn oyinda zo'r oynadik Aus. ning treneri ham bizdan bunaqa o'yin kutmovdi ular bizdan yaponiya bn oyindagi oyinni kutgandi va shogirtlarini qarshi hujumlarga tayyorladi, Kuperni ayyorligiga qarang yaponiya bn chalg'ituvchi taktika qilib australiyani dovdiratib qo'ydi va australiyaga qarshi hujum taktikasini qo'ydi.
lekin shu o'yinda 2 ta hujumchi Shomurodov o'ng, Rashidov chap da o'ynasa zo'r bo'lardi manimcha qolganla 2 qator italyancha himoya
bunda australiyani 90 min da yutish mumkin edi menimcha, 1 ta hujumchi yolg'iz hech nima qila olmadi
&
Мурадбой
23/01/2019 09:25
Гап деб нимани буса езоврорканда, 1. кишлокда туп тепгани термани боласи дегани эмас, узини курсата олмагани учун кишлокда туп тепиб юрибди. 2. Биз осиеда кучли 4 лика кучимиз етмиди, колганини бабаян хам ютади. 4 ликни ютиш учун хусусий футбол мактаблари очиш кк голяндия, бразилия мисолида, Купер узбек футболини борини курсатяпти холос, бундан ортигини жинни кутади. Сенларни гапинга кириб куперни хам хайдасак ким бошкаради, сенларга ухшаган игвогар , коррупцинер, бабаяновский ларга колади кунимиз
&
Sash
22/01/2019 22:33
Murabbiyga quyilgan talab jch ga chiqish minimal bulish kerak. Uyinchilar ham shunga qarab harakat qilishga urganib qolishgan. Maqsad kattoroq bulish kerak. Fransiyani uyinchilarini 3 ta oyogi bormi yoki 2 ta boshi bormi. Ularni bizni uyinchilardan farqi otasini puli orqali tup tepishni urganishgan bulmasa kerak. (Bu hamma uyinchilaga taluqli emas.)
&
Лео Месси
22/01/2019 22:43
Фикризга қўшиламан. У терма жамоаларда "коррупция" деган бало йўқ...
&
King of World
23/01/2019 12:52
Купер Супер эмиш ))))????????????????????????
&
King of World
23/01/2019 12:45
Купер нимадир ўзгариш олиб кира олди? Ҳа, сўнгги ўйинда бу кўрингандек.
Мен ким бошқариши, ким ўйнаши кераклиги ҳақида гапирмоқчи эмасман.

Янги келадими эски ўйнайдими фарқи йўқ. Охиригача зўр ўйнади,назоратда устунлик қилди ва ҳ.к. гаплар эскирди.

Агар зўр ўйнаган бўлганда ютарди. Го ур тамом бассалом. Футболда бошқа ҳар қандай гап ортиқча. Бутунлай ҳимояга ётиб ўйнамайсанми. Ют кк эди бўлди!
Кореяни 1994 йилда ютганмиз. Ўтган асрдааа! Японияни 10 йилча бир марта ютганмиз холос. Ўшанда гол урган футболчи ҳам оламдан ўтиб кетди кўп ўтмай.

Корея, Япония ва Австралияни юта олмаётган эканмиз, ўзгариш бўлаётганию, ўсиш бўляпти деб бонг уришдан фойда йўқ.
&
23/01/2019 13:24
kecha Uzb yutqazdi lekin ko'pchilikni
Uzb termasidan avvalgidek hafsalasi pir bo'madi yaxshi o'ynadi, yutqazdi. odamlar o'yinni ko'rdi xech kimni ayblamadi. bi mag'lubiyat bo'lsa ham odamlar Uzb termasiga ishonchi ortdi, ertadan ko'ngli to'ldi endi Australiyaniyam yutishi mumkinligini ko'rdi
&
King of World
25/01/2019 21:52
faqat yutish kk edi. Oldin ham yutsa bo‘lardi. Umuman har doim yutsa bo‘ladi Osiyodagi terma jamoalarni
&
user
23/01/2019 10:26
bu maqolani yozgan odam o'zi futbolni tushunadimi???!!!
Kuper kelgandan keyin futbolchilarning o'yini ancha o'sgan ayniqsa Australiyaga qarshi o'yin eng yaxshi o'yin bo'ldi
o'yinda ma'no bor nima qilayotganini biladi. hujum qilyaptimi haqiqiy hujum, himoyami himoya, endi to'g'ri men ham bir ikki o'zgarish qilsa yaxshi bo'ladi deb o'ylagan edim lekin umuman olganda kuper malades
&
Yahyobek
23/01/2019 07:04
Менимча хамма муаммо футболчиларда, терма жамоада энг ёмон ўйинчи Машариповдек бўлиши керак.Қишлоқлардаги камбағал лекин туғма талантларни излаб топиб хомийлик қилишса.Ўзбекистон жаҳон чемпиони бўлади керак бўлса.Аммо излашмайди.Масул шахсларга Ўзбекистонни ютуғи эмас пул керак бой акадан соққани олишадида ярамас ўғлидан футбалист яратишга уринишади.Хуллас ўзбек футболи ривожланиши учун мураббийни эмас, ўзбеклар ўз нафсини ўзгартириши керак.
Odilbek Atahanov
23/01/2019 06:30
Oldinlari yutsak ham uyin bush utkazgan holda yutkazgandik hozir undaymas qanaqadir futbolchilarda uziga ishonch ortib bormoqda.
&
Oybek
22/01/2019 23:37
пеналти вариантини аввалдан кўриб чиқиб тайёрланишмаганмикан пеналтига австралиядан кўра кўпроқ биза умид қилишимиз керак эди манимча наҳотки машарипов пеналти тепишдан қўрқса?
&
Elyorbek
23/01/2019 21:24
Kuper oldindagi ozbek yordamchi echki murabilarga ishoma ular murabi sozga noloyiq fora xorlar ular ozbek fudbol qurtlari yoqntsh ular shaxsi manfatni oyledi ularga ozbek yutami yutmedmi qzgi yo ular puldi olshsax boldi ularga ozbegston shani ori gururi qzgmas ularda gurur yo pulga sotkan osha bolar osha oyin ey taktikani ozgartir xujmkor oyn oynat bizi bolar tolka xjmkor oynaydku eng kushli xmoya xujmku men korgan narsani sen qanday kormayapsan nega marat qariyani ornga sardordi qoymadin sardordaqa oynaydigon bola yoxku ey marati oyogiga top tegmadku nechaxmarta oynagan bolsa maratlargamas kota musobaqalarda oynash kopku kushli oynaydgon bolar top topip oynatish seni vazifenku ey sardorsiz oyin ozbekni 30 foyiz oyni yo degani men korgan blgandi sen blmasen naxuy keragin bor bizga ey
&
Elyorbek
23/01/2019 21:13
Ey kuper seni aftartetin yoki savlatin kerakmas nega xujmkor oyn qmadin bizi bolar xujmkor oynaydiku nega sardordi qoymadin kuper maratlar top tepolmagan tepolmaydi marat islom yana bita ektasi bor ulardi qoyishmagn 11metrdan urolmagan fidbalis fudbolchmasku yoshbolayam ulardan qatiq tepadi nestrf 1tani tosip berdku ey xamasi ursa biz yutkan edik
&
user
23/01/2019 13:18
кани енди УФА молиявий бакувват болса Клопп, Гуардиола йо Венгер
келса Узб ни осиёда хакикий гранд килади
Олдинги фикрларни кўрсатиш