РПЛ. Шомуродов майдонни голсиз тарк этди

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби ўз майдонида Москванинг "Динамо"ни қабул қилди. "Ростов Арена"да кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. 

Ўтган тур "Краснодар" дарвозасини ишғол этган Шомуродовга Валерий Карпин бу тур ҳам имконият берди ва уни асосий таркибда бошлади. 79-дақиқада эса Элдор захирага олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!