Рафаэль Надаль: Мен ҳеч қачон биринчи бўлишни хоҳламаганман
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль жорий йилги мавсумни биринчи рақамли теннисчи сифатида якунлай олмаслиги ҳақида тўхталиб ўтди.
"Уч ойлик мавсумни жароҳат туфайли қониқарсиз ўтказдим. Бунинг натижасида мен рейтингнинг энг юқори поғонасида кўп турмаслигим мумкин. Мен ҳеч қачон ўз олдимга рейтингда биринчи бўлишни мақсад қилиб қўймаганман. Энг муҳими бахтли яшаб, ўзим хоҳлаган ишни қилишимдир. Мен ҳали ҳам яхши теннис ўйнаётганимдан фахрланаман.
Теннисда осон ўйин бўлмайди. Рақиблар доимо сени мағлуб қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам мен барча рақибларимни хурмат билан кутиб оламан" - дейди Рафаэль Надаль.

Фикрлар