Равшан Эрматов ОАВ вакилларига қарши тўп тепади. "Спорт - соғлик учун" шоу дастурига таклиф этамиз

Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хамда “Elmakon” савдо белгиси ҳамкорлигида ташкил этилаётган "Спорт - соғлик учун" шоу дастурига таклиф этамиз.

ОАВ ходимлари ва юртимизнинг афсонавий футболчилари ўзаро бахс олиб боришади. “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюрадиган томошабинлар Хайрулла Хамидов ҳамда Азамат Абдураимов жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг гувоҳи бўлишади.

Барселона жамоасининг ашаддий мухлиси ҳисобланган футбол шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг сўзларига қараганда ушбу шоуга Қорбобо ҳам ташриф буюрар экан. Қорбобо ролини ким ижро этишини топган мухлисга совға ҳам тайёрлаб қўйилган. Балки у Барселона футболчиси Лионел Мессидир?

Барчамизга таниш бўлган футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев ўзининг “Facebook”даги саҳифасида жамоаси Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Мурод Алиев, Февзи Давлетов, Тимур Кападзе, Шухрат Мақсудов, Равшан Эрматов, Андрей Фёдоров каби футбол афсоналарига йирик хисобда ўйинни бой бериши мумкинлигини яшириб ўтирмади. Бироқ ОАВ ходимлари жамоаси Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов, Нодир Элибоев, Рустам Умаров ҳамда Акмал Шорахмедов билан кучайтирилган.

"Спорт - соғлик учун" шоу дастури 28 декабр пайшанба куни соат 15:00 да бошланади. Кириш таклифномалар орқали. Бепул таклифномаларни қўлга киритиш учун (+99871) 203-12-03 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тажрибали ҳакам Шухрат Пўлатов бошқариб борадиган футзал баҳсида жамоларнинг тўлиқ таркиби билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

Хайрулла Ҳамидов жамоаси

Хайрулла Хамидов (сардор)

Рустам Умаров (дарвозабон)

Даврон Файзиев

Элдор Мустафоев

Бобур Акмалов

Фаррух Расулов

Мурод Ризаев

Санжар Ризаев

Марат Бикмаев

Нодир Элибоев

Анзур Исмоилов

Акмал Шорахмедов

Олимхўжа Бўронов

Жасур Асланов

Қахрамон Асланов

 

Азамат Абдураимов жамоаси

Азамат Абдураимов (сардор)

Нодирхўжа Йўлдошев (дарвозабон)

Шухрат Мақсудов

Февзи Давлетов

Тимур Кападзе

Миржалол Қосимов

Мурод Алиев

Баходир Ахмедов

Равшан Эрматов

Мухсин Мухамадиев

Андрей Фёдоров

Равшан Бозоров

Алексей Рощин (дарвозабон)

DJ Piligrim

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!