"Реал" Модричга янги шартнома таклиф қилади

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Лука Модричнинг келажак фаолияти борасида бир қарорга келди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 33 ёшли хорватиялик футболчи билан келишувни узайтирмоқчи. Улар Модричга 2021 ёки 2022 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилишади. Янги келишувга кўра эса футболчининг маоши оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Модриснинг айни дамдаги йиллик маоши 10,5 млн еврони ташкил этади. Унинг амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!