"Рома" "Ливерпул"га ўтиб кетган Алиссоннинг ўрнига муносиб ўринбосар топди

Даниянинг "Копенгаген" клуби ҳамда Швеция терма жамоаси посбони Робин Ольсен фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 28 ёшли дарвозабон Римга кўчиб ўтишга розилик билдирган. Фақат энди томонлар келишувнинг бандлари масаласида бир қарорга келишса бас.

Таъкидлаш керакки, Ольсен “Рома”да яқиндагина “Ливерпул”га кўчиб ўтган дарвозабон Алиссоннинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Ольсен ўтган мавсум "Копенгаген" сафида жами 36та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 42та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!