Саидаъло Саидкаримов Покистондаги ишлари беш!

Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан Покистоннинг Исломобод шаҳрида эркаклар ўртасида “Фьючерс” мусобақаси ўтказилмоқда.
 
Ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларида чорак финалга чиққан ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримов жуфтлик баҳсларида ҳам мазкур босқичга чиқди.
 
У россиялик шериги Дмитрий Мягков билан турнирнинг илк босқичида мезбонлар вакили Муса Чодар ва Малик Абдул Раҳмонга қарши ўйин ўтказиб, якунда 6:0, 6:0 ҳисобида зафар қучди.
 
Энди Саидаъло ва Дмитрий чорак финалда россиялик Александр Павлюченко ва Владимир Поляковни синовдан ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!