Санчес “Бавария” учун омадли трансфер бўлиши мумкин


“Бавария” клуби собиқ футболчиси Лотар Маттеус сўзларига кўра, мюнхен клуби ўйинларини Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес кучайтира олар экан.

– Алексис – ажойиб футболчи. У “Бавария” ўйинларига катта фойда олиб келган бўларди. Санчес майдон марказида ҳам, олдинда ҳам ўйнай олади. У Роббен ва Риберига ўринбосар бўларди. Шунингдек, Левандовскининг позициясида ҳам ҳаракат қилиши мумкин, – дея Маттеуснинг сўзларини келтиради AZ нашри.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар