Санжар Файзиев мағлубиятга учради

Пойтахтимиздаги "Саҳоват спорт сервис" мажмуасида теннис бўйича "Дэвис Кубоги"нинг плей-офф босқичида Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.
 
Ушбу баҳснинг биринчи учрашувида Санжар Файзиев ва Душан Лайович кортга чиқди. Мазкур ўйин 6:7, 3:6 ҳисобида якунланди.

Бироздан сўнг кортга мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Сербия терма жамоасининг иккинчи рақамли теннисчис Филип Крайиновичга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!