Шаҳрам Ғиёсовдан навбатдаги нокаут

  • 18 август, 2018, 08:33
  • 0
  • Бокс

Рио Олимпиадаси совриндори, айни дамда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Ҳамюртимиз фаолиятидаги тўртинчи жангида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқди.

Қувонарлиси боксчимиз учинчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи ғалабани тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал фаолияти давомида тўртта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ганалик Менсанинг ўтказган жанглари сони 39тага етди. У жангларининг 31тасида ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг қайд этган. Олтита жангда эса мағлубиятга учраган. Бугун у фаолиятидаги илк нокаутини қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!