Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ҳусанов нега терма жамоага чақирилмади?

Абдуқодирни кутманг!

 Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойи йиғинига жалб этиладиган футболчилар рўйхатини тузди.

Миллий терма жамоамиз ўқув-машғулот йиғини доирасида 12 ноябрь куни Тошкентда Россия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 17 ноябрга белгиланган иккинчи баҳс Қатарнинг Доҳа шаҳрида ташкил этилади ва унда футболчиларимиз Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашади.

Фабио Каннаваро тузган рўйхатга энг машҳур футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов киритилмагани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Ўзбекистон футбол ассоциация берган маълумотларга қараганда, Абдуқодир Ҳусанов ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилмайди, Элдор Шомуродов эса йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.

Миллий терма жамоа мураббийлари ва тиббий штаби “Манчестер Сити” ҳимоячисининг ҳолатидан келиб чиқиб, унинг тикланиш жараёнларини давом эттириш мақсадида футболчини йиғинга жалб этмасликни маъқул кўрган.

Қайдномага киритилган ҳужумчимиз Элдор Шомуродов эса оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларини ўтказиб юборади.

Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигаси, Англия лигаси кубоги ва Суперкубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида жами 14 та учрашувда майдонга тушди.

22 ёшли ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида шу кунгача жами 33 та учрашувда иштирок этган.

Туркия чемпионатида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов янги мавсумда барча турнирларда 13 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва битта ассист расмийлаштирди.

31 ёшли ҳужумчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. Жамоамиз сардори халқаро миқёсда 97 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 47 маротаба ишғол қилган.

Ўзбекистон терма жамоасига Россия чемпионатини яхши биладиган икки футболчи чақирилди

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига Каннаваро кимларни чақирди?

Ана холос: Сенсацион мағлубиятда Ҳусанов энг юқори балл олди

“Сити” ютқазган учрашувда Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Осимхен энди Шомуродов билан рақобат қила олмайди

Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ