Шархловчиларимиздан ажойиб иқтибослар!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлдилар. Бу бахсни SPORT TV телеканалимиз тўғридан-тўғри олиб кўрсатдилар. Биз шарх давомида шархловчиларимиз ажойиб иқтибослар келтиришди.
Шарҳловчиларнинг оригинал ва кайфият кўтарувчи шарҳларидан иқтибослар:

* Бу ерда қорлар ҳали босилмаган бўлса ҳам керак
(Бизнинг жарима майдони назарда тутиляпти)

* Яна бош билан урадигани борми?
(Иккинчи марта бурчак тўпи тепилаётгандаги ҳаяжонли шарҳ)

* Лекин, кўринмаётган жамоа гол уряпти.
(Оқ футболкадаги Ўзбекистон терма жамоаси хусусида)

* Чизиб чиқилган чизиқ.
(Ўйин вақтинча тўхтатилиб, чегараловчи чизиқларни қорлардан тозалаб, белкуракда кураб чиқилди.)

* Бу майдонда фақат югуриш керак. Чунки, бир жойда тўхтаб қолган футболчи совқотиб қолади
(Қор кучайгандан кучаймоқда)

* Оқ футболкадагилар кўринмаяпти. Бирорта заҳирадаги кийиниб майдонга тушиб кетса, билинмаса ҳам керак.
(Кайфиятни кўтариш учун Хайрулло акадан навбатдаги ҳазил)

* Сиддиқов тўпдан кўзини узмаяпти. Тўпдан бошқа нарса кўринмаяптиям-да ўзи
(Кайфиятни туширмаймиз)

* Яна бир марта тепсанг, - деди Судя, - арабчалаб тушинтириб қўя қолди
(Бош ҳакам жахл отига минган)

* Ўзи камдан-кам финалга чиқамиз. Чиқдикми, энди ютиб келишимиз керак
(Хайрулло аканинг ўйин якунланиб боргани сари асаби бузилмоқда)

* Судя бизнинг фойдамизга ҳам қўл кўтарар эканку.
(Ниҳоят, бизникилар жарима тўпи тепишмоқда)

Ҳал қилувчи учрашувда шу ва бошқа ажойиб шарҳлар айтиб ўтилди.
Ғалаба муборак, юртдошлар!!!
Чиройли ўйин учун эса йигитларимизга катта раҳмат!

Comments

You must be logged in to commet!