Симона Халеп “Ролан Гаррос”ни олдим, энди навбат Уимблдонга

Руминиялик Симона Халеп келгуси 2019 йилги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

" Агар белимдаги муаммони тўғирлай олсам, фаолиятимни давом эттира оламан. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Мен "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақаларда янги марраларни забт этишни истайман. Бу менинг ҳар йилги мақсадим. Мен "Ролан Гаррос"ни ютдим, энди Уимблдонда ғолиб бўлмоқчиман. 

Янги мавсум ажойиб ўтишига ишонаман", - дейди Халеп "Tennis World USA" нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!