Симона Халеп: Цуренкони доимо енга олишимга ишонаман
Руминиялик теннисчи Симона Халеп Доха шаҳрида ўтаётган "Qatar Total Open" турнирида украиналик Леся Цуренко устидан қозонилган ғалабадан сўнг, шундай деди:
" Цуренко коптокни яхши ҳис қилади, ва унинг тўп узатмаларини қабул қилиш оғир. Бироқ мен унинг қандай зарба беришини яхши биламан ва уларни қабул қилишда қийналмайман. Шу сабабли ҳам доимо ғалаба қозонаман.
Гёргес билан қандай ўйин намойиш этишимни билмайман. Юлия яхши тўп узатади ва унинг форхенд зарбаси кучли. Нима бўлса ҳам, мен охиригача курашаман.", - дейди Халеп.
Фикрлар