
"Суонси" ўзининг янги бош мураббийини эълон қилди
Грэм Поттер бундан буён "Суонси" клубини бошқаради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
43 ёшли мутахассис ушбу лавозимдан истеъфога чиқарилган Карлуш Карвальялнинг ўрнини эгаллади ва жамоа билан уч йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Поттернинг сўнгги иш жойи Швециянинг "Эстерсунд" клуби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Суонси” янги мавсумни Чемпионшипда ўтказади.
Comments