“Tashkent Challenger”. Истомин финалга чиқа олмади

Айни кунларда пойтахтимизда мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Таshkent Challenger” турнир давом этмоқда.

Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин  бу босқичда испаниялик Гиллермо Гарсия-Лопесга қарши кортга чиқди. 1 соат 40 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз 6:7, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирдаги юришига якун ясади.

Ярим финалнинг иккинчи баҳсида эса полшалик Камил Мажчрзак чехиялик Марек Яловиечдан 6:4, 4:6, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди эртага финал баҳсида мухлислар Гарсия-Лопес ҳамда Мажчрзак қарама-қаршилигини томоша қилишадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!