Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Темурга ғолиблик руҳи сингди

Изоҳлар: 0

Қозоғистонда "Челленжер" туркумига кирувчи "Capital Cup - 2016" халқаро турнирида ўндан зиёд мамлакат вакиллари қатори ўзбекистонлик ракетка усталари ҳам ғолиблик учун курашмоқда.

Ушбу турнирнинг саралаш мусобақасидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз Темур Исмоилов асосий тўрда ҳам муваффақият қозонмоқда.

Темур Исмоилов асосий тўрдаги биринчи учрашувини мезбонлар вакили Тимур Хабибулинга қарши ўтказди. Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилган ўзбек теннисчиси 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Иккинчи даврада Темур россиялик Александр Кудрявцев билан беллашади.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ