Туре ва Феллайни янги мавсумни Францияда бошлаши мумкин

  • 26 May 12:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре ва “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sportsmole тарқатган хабарга кўра ушбу икки футболчига "Марсель" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Қайд этиш лозимки, ушбу футболчиларнинг ҳам ёзда жамоалари билан тузган шартномалари ўз якунига етади ва улар эркин агентга айланишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туре яна бир мавсум АПЛда ўйнаш нияти борлиги ва имкон қадар ушбу чемпионатда қолишга ҳаракат қилиши ҳақида айтиб ўтган эди. Феллайнини эса “Милан” ўз сафига чорламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!