U-23 ОЧ. Ўзбекистон финалда!!!

Хабарингиз бор, Хитойда 23 ёшликлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун ярим финал ўйинлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон – Жанубий Корея билан куч синашди.

Беллашувда Жавоҳир Сидиқовнинг тўп оширишидан сўнг Забихилло Ўринбоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан гол урди.

Иккинчи бўлимда рақиблар стандарт вазиятидан ҳисобни тенглаштиришди.

74-дақиқада эса Жанубий Корея аъзоси дарвозабонимизга нисбатан қўполлик ишлатгани учун иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Қолган дақиқаларда вакилларимизда голга тортадиган бир нечта вазиятлар яратилди.

Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач ҳакам қўшимча таймларга мурожаат қилди. Экстра таймларнинг дастлабкисида Азизжон Ғаниев узоқ масофадан рақиб дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди – 2:1.

Кейин Жавоҳир Сидиқовнинг ажойиб ҳаракатлари эвазига Жасурбек Яхшибоев ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди – 4:1. Учрашувнинг охирги дақиқаларида Акрамжон Комилов гол уриб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ўз тарихида илк марта финалга йўл олди.  

U-23 Осиё чемпионати

Ярим финал. 23 январь, 2018 йил.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1 

Голлар: Забихилло Ўринбоев 33, Хванг Хюн-Су 58, Азизжон Ғаниев 99, Жасурбек Яхшибоев 111, Акрамжон Комилов 119

Ўзбекистон: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (16.Дониёржон Нарзуллаев, 94), 6.Азизжон Ғаниев (15.Ойбек Рустамов, 109), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забихилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (22.Бобир Абдихолиқов, 113), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.

Жанубий Корея: 1.Канг Хён-Му, 2.Парк Жаэ-Ву, 3.Ли Гун, 5.Хванг Хюн-Су, 8.Хан Сеунг-Гйю (7.Го Мионг Сион, 94), 9.Ли Кюн-Хо, 10.Юн Сеунг-Вон (46.Ким Мун-Хван, 46), 11.Чо Юнг-Вук, 15.Чои Жаэ-Хун (12.Чо Ёнг Мин, 78), 16.Жанг Юн-Хо, 22.Ли Санг-Мин.

Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 45, Жанг Юн Хо 50, 74, Аббосжон Отахонов 58, Хан Сеунг-Гйю 74, Ойбек Рустамов 115, Го Мионг Сион 116

Четлатиш: Жанг Юн-Хо 74

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!