
“Вест Бромвич” устози АПЛда ой мураббийи бўлди
“Вест Бромвич” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Даррен Мур Англия Премьер-лигасида апрел ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
44 ёшли мутахассис апрел ойида истеъфога чиқарилган Алан Пардюнинг ўрнини эгаллаган эди.
Унинг бошқарувида “қораялоқлар” АПЛда 4 та ўйин ўтказди. Уларда “Манчестер Юнайтед” (1:0) ва “Ньюкасл”ни мағлуб этди ва “Суонси” (1:1) ҳамда “Ливерпуль” (2:2) билан дуранг ўйнади.
Comments