Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Харрисон ўз уйида финалга чиқди

Изоҳлар: 0

АҚШда мукофот жамғармаси 642 750 АҚШ доллари бўлган "Memphis Open - 2017" халқаро турнири финалчилари номи маълум бўлди.

Мухлислар ярим финал учрашувида "Америка дербиси"га гувоҳ бўлдилар. Райан Харрисон ўз ҳамюрти Дональд Янгни 6:4, 6:4 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.

Иккинчи ярим финалда грузиялик Николоз Басилашвили қозоғистонлик Михаил Кукушкиндан 7:6, 6:1 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ