Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Хорватия "Дэвис кубоги"да ғолиб бўлди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Хорватия "Дэвис кубоги"нинг икки карра ғолиби

Франциянинг Лилль шаҳрида теннис “Дэвис Кубоги” мусобақасида ғолиби жамоа аниқланди.

Бош соврин учун ўтган финал учрашувида Франция ва Хорватия терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Мусобақанинг сўнгги кунида ўтган яккалик баҳсида ғолиб жомоа номи муддатидан аввал аниқ бўлди ва бешинчи учрашув ўтказилмади. 

Унда хорватиялик Марин Чилич мезбонлар вакили Люка Пуйга қарши кортга чиқиб, 7:6, 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Хорватия терма жамоаси рақибларини 3-1 ҳисобида енгиб икки карра "Дэвис Кубоги" ғолибига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ