Хуршид Норматов ўзининг 6-ғалабасига эришди

Профессионал боксчимиз Хуршид Норматов (5-0-0) ўзининг навбатдаги жангини Нью-Йоркдаги “Foxwoods Casino” аренасида ўтказди.

Ушбу бокс кечасида Хуршид Норматов ва колумбиялик Роналд Монтесга (18-8, 16 Kos) ўзаро олти раунд давомида ўзаро рақобатлашди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Хуршид ўзининг метин ҳимояси ва аниқ зарбалари туфайли очколар ҳисобида зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Баҳодир Жалолов илк жангини ўтказиб, унда Хьюго Трухильони учинчи раундда нокаутга учратди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!