Ёшлар спорт ҳафталиги бошланди

Хабарингиз бор, аҳолининг барча қатламлари орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг октябр ойи бошидан бошлаб, Республикамизнинг барча ҳудудларида «Ёшлар спорт ҳафталиги», «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги», «Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги», «Таълим муассасалари ҳафталиги» ўтказилди.

Ушбу ҳафталикларни юқори савияда ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида 2018 йил ИВ чорагида аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ишлаб чиқилди.

Режага асосан ушбу ҳафталиклар йил давомида ўтказиб борилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 29 октябр – 4 ноябрь кунлари республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида «Ёшлар спорт ҳафталиги» ўтказилмоқда.

Ҳафталик давомида футбол, футзал, баскетбол, волейбол, гандбол, стол тенниси, бадминтон ва сузиш бўйича ўйинлар, спорт курашлари ва Шарқ яккакурашлари бўйича спорт фестиваллари ташкил этилмоқда.

Ҳафталик давомида фаол иштирок этган ёшлар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириб борилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!