
Зидан “Барселона” афсонаси билан хайрлашиш учун уни кутиб турди (ФОТО)
“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Барселона”га қарши (2:2) кечган Ла Лига 36-туридан кейин каталонияликлар афсонаси Андрес Иньеста билан хайрлашди.
Франциялик мутахассис ўйин тугагач, трибуна остида Иньестани 5 дақиқа кутиб турди. Андрес келгач эса у билан илиқ хайрлашди.
Comments