
Зидан Кавани ва Неймар ўртасида юзага келган вазиятга баҳо берди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ПСЖ футболчилари Эдинсон Кавани ва Неймар ўртасида юзага келган вазиятга баҳо берди.
"Биз ўйинга тайёргарлик жараёнидаёқ пеналти ва бурчак зарбаларини ким амалга оширишини хал этиб оламиз. Мен ПСЖ билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишни истамайман, бор-эътиборимни ўз жамоамга қаратганман", - деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Франсия чемпионати 6-туридан ўрин олган ПСЖ ва "Лион" жамоалари ўртасидаги баҳсда Кавани жарима зарбасини амалга ошириш учун тўпга яқинлашганида Дани Алвес тўпни олиб қўйган ва Неймарга топширган эди.
Фикрлар