А Серия. “Милан” кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Ads

Ҳозиргина Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Сампдория” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “россонерилар” Бонавентура томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба нашидасини суришди.

Италия А Серияси. 25-тур

Милан – Сампдория 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 13 Бонавентура.

Милан – Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура, Биглия, Чалханоглу, Монтоливо (Локателли, 86), Сусо, Кутроне (Андре Силва, 73).

Сампдория – Вивиано, Сильвестре, Мурру, Берешиньски, Феррари, Баррето (Верре, 55), Торрейра, Рамирес (Ковнацки, 72), Линетти, Сапата (Капрари, 54), Куальярелла.

Огоҳлантиришлар: Линетти (40), Феррари (54), Бонавентура (71), Верре (79).