
А Серия. "Специя" - "Интер" (Матнли трансляция)
Италия А Сериясининг 26-туридан ўрин олган "Специя" - "Интер" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- А Серия
- 26-тур
Специя
- Даниэль Мальдини 55'
- М'Бала Нзола 87'

11.03.2023 00:45
Интер М
- Ромелу Лукаку 83'
- 90+6'
Учрашув якунланди. "Специя" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди
- 94'
Лаутаро жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
- 92'
Захирадан майдонга тушган Жеко ноаниқ зарба берди
- 90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
- 89'
"Интер" бурчак зарбасидан аниқ зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилди
- 87'
"Специя" футболчиси Нзола пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди
- 84'
ГООООЛ. Лукаку пенальтидан ҳисобни тенглаштирди
- 78'
Марсело Брозович бурчак тўпидан сўнг дарвозанинг ўнг бурчагига зарба берди.Зарба ноаниқ бўлди
- 75'
Бурчак тўпидан сўнг Лаутаро яна бир бор боши билан зарба берди
- 70'
Чалханоғлу узоқ масофадан кучли зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади
- 71'
Мезбонлар аъзоси Николау ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 67'
"Специя"да ҳам ўзгариш: Агудело ўрнига Коваленко тушди
- 66'
"Интер" сафида ўзгариш: Барелла, Гозенс, Д Амброзио ва Михитарянлар ўйинни тарк этди ва уларнинг ўрнига Жеко, Думфирс Димарко ва Чалхануғлу учрашувни давом эттирадиган бўлди.
- 60'
"Специя" жамоавий бўлиб олдинга ўтиб кўрди. Жамоанинг иштаҳаси очилиб кетди
- 58'
"Интер" бир дақиқада иккита бурчак зарбаси амалга оширди
- 56'
Сен урмасанг, сенга уради! Лаутаро, Лукаку
- 55'
ГОООООЛ. Шомуродов ўрнига майдонга тушган Мальдини ҳисобни очди
- 52'
"Интер" кетма-кет бурчак тўпи амалга оширмоқда
- 50'
Меҳмонларнинг бурчакдан амалга оширган тўпи хавфли бўлди. Михитарян гол уришига яқин қелди
- 47'
Ҳакам Ливио Маринели яккакурашларга қўйиб беряпти.
- 46'
Мартинеснинг бош билан урган голи Лукакунингўйиндан ташқари ҳолатди қолганлиги сабабли инобатга олинмади
- 45'
Шомуродов ўрнига Мальдини майдонга туширилди
- 45'
Иккинчи таймга старт берилди. "Интер" футболчилари тўпни ўйинга киритди
- *'
Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда
- 12'
Кальдарага сариқ карточка кўрсатилди. ПЕНАЛЬТИ
- 45+2'
Биринчи тайм 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. "Интер" ҳужумчилари Лаутаро ва Лукакуда вазиятлар бўлди, бироқ улар вазиятлардан фойдалана олмади
- 45+2'
Биринчи таймнинг сўнгида Шомуродов рақиб жарима майдонида йиқитилди
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди
- 43'
"Интер" биринчи таймни гол урган ҳолда тарк этмоқчи. Кетма-кет ҳужум уюштирмоқда
- 41'
Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида "Специя" кўпчилик бўлиб олдинга ўтди. Бундан фойдалган Лаутаро қарши ҳужумга қочиб кетиб зарба юллади, бироқ яна бир марта Драговски сейв ижро этди.
- 37'
Марсело Брозович ўз майдонининг ўзига тегишли томонида Шомуродовга нисбатан фол ишлатди
- 36'
"Специя" биригчи бурчак зарбасини амлага оширди
- 33'
Самир Ҳанданович ўз ўрнини тарк этганини кўрган Агуэдоло зарба юллади, бироқ сал мўлжалда адашди
- 31'
"Специя" катта куч билан олдинга ўтди, голли вазият ҳам яратди
- 29'
Генрих Михитарян жарима майдони ташақарисидан пушка юллади
- 28'
"Специя" футболчилари фаол прессингга ўтди
- 24'
Бу сафар Лукакунинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйди
- 23'
Элдор ўнг қанотдан узатилган тўпга ета олмади
- 20'
Лаутаронинг яна бир зарбасини дарвозабон Драговски қайтарди
- 19 '
Ўнг қанотдан узтилган тўпни Лукаку дарвозага йўллай олмади
- 16'
Меҳмонлар майдон марказида тўпга эгалик қилмоқда
- 14'
Драговски қўтқармоқда.Лаутаро имкониятдан фойдалана олмади
- 9'
Дармиан йиқитилди. Рефери ВАР тизимига мурожат қилди. "Специя" дарвозасига пеналти белгиланиши мумкин
- 8'
"Интер"да яна бир хавфли ҳужум
- 6'
Лаутаро Мартинес жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. "Специя" посбонидан сейв
- 5'
Шомуродор майдон марказида йиқитилди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди
- 4'
Меҳмонлардан биринчи зарба.
- 1'
Учрашувга старт берилди. Мезбонлар ўйинни бошлаб берди.
- *'
"Специя"- "Интер" учрашуви старт олмоқда. Ушрашувни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибди
Фикрлар