
А Серия. “Ювентус” мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади
Ҳозиргина Италиянинг Турин шаҳридаги “Альянц Стэдиум”да Италия А Серияси 1-туридан ўрин олган “Ювентус” хамда “Кальяри” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Унда Массимилиано Аллегри бошқарувидаги “бянконеррилар” ўз майдонида 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритдилар.
Голларга Марио Манжукич, Пауло Дибала хамда Гонсало Игуаинлар муаллифлик қилишди.
Италия А Серияси. 1-тур
Ювентус – Кальяри 3:0
Голлар: 1:0 – 12 Манджукич, 2:0 – 45 Дибала, 3:0 – 66 Игуаин.
Ювентус – Буффон, Ругани, Алекс Сандро, Лихтштайнер, Кьеллини, Куадрадо (Дуглас Коста, 74), Пьянич, Маркизио (Хедира, 62), Манджукич,Дибала, Игуаин (Матюиди, 71).
Кальяри – Краньо, Пизакане, Андреолли, Капуано, Фараго, Падоин (Жоао Педро, 63), Барелла, Чигарини (Дессена, 82), Ионицэ, Чоп (Сау, 81),Фариас.
Огоҳлантириш: Лихтштайнер (77).
Фикрлар