А Сериянинг келгуси турида жамоалар Асторининг либосида майдонга тушишади

Италия Миллий Олимпия Қўмитаси президенти Жованни Малаго “Фиорентина”нинг бевақт вафот этган сардори – Давиде Асторининг хотирасига ўтказилинадиган тадбирлар борасида айтиб ўтди.

“Мен келгуси турда барча жамоалар Астори либосида майдонга тушиш таклифини бердим. А Серия раҳбарияти бу фикрни қўллаб-қувватлашди ва барча ташкилий масалаларни ўз зиммаларига олишди.

Барча ўйинларни қолдириш қарорини қабул қилиш қийин кечди. Боиси, Милан дербиси учун чиқарилган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинган эди. Бироқ бу тўғри қарор бўлди деб ўйлайман”, – деб айтиб ўтди Малаго.

Эслатиб ўтамиз, Астори якшанба куни 31 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!