Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Аббос захирада ўтирмаслиги керак!

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

"Пахтакор" расмийи Файзуллаевнинг трансфери ҳақида гапирди

"Пахтакор" бош директори Дмитрий Адисман ҳужумчи Аббосбек Файзуллаевнинг Москванинг ЦСКА клубига ўтиши ҳақида гапирди.

- Аббос Шомуродов йўлини такрорлашга қодирми?

"Аббос жуда ақлли бола. У майдонни яхши кўра олади, тўпни ҳис қилади, жуда тез ўйлайди. У захирада узоқ вақт ўтирмаслиги керак - биз мана шундан қўрқамиз. Бу ёшда кўпроқ ўйнаши керак. Унинг ўз йўли бор ва у ёрқин бўлиши керак.

ЦСКАда унга омад. Москвада у асосий таркибдан жой олиши керак. Шунда унинг футбол ҳаёти бутунлай бошқача бўлади. Балки у Европанинг бошқа клубларида порлар. Биз шундай умид қиламиз. Унга фақат омад тилаймиз!”, - деди Адисман "Sport24" нашрига берган интервьюсида.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ