Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Абдумалик Халоков ярим финалда!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда

60 кг вазн тоифасидаги вакилимиз, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков ҳам Осиё ўйинларида иккинчи жангини ўтказди. У филиппинлик Жунмилардо Огайрега қарши рингга кўтарилди.

Кутилганидек, Халоков ҳар уччала раундда ҳам катта устунлик билан ҳаракат қилди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Маълумот учун, бизни олдинда яна бир чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров ва Муҳаммад Аброридинов (Тожикистон) ўртасидаги баҳс кутмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ