Абдухолиқов катта рекордни такрорлади

Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган Бобур Абдухолиқов тўпурарлик борасида бир неча рекордларни янгилади.

Маъумки, легионеримиз Беларусь чемпионатлари тарихида бир мавсумда энг кўп гол урган хорижлик футболчи ҳисобланади. Сўнгги тур олдидан ҳамюртимиз ҳисобида 26 та гол бор ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

Статистика мутахассислар ўзбек футболчиси узоқ муддатдан бери ушланиб турган яна бир рекордни такрорлай олганини қайд этишди.

25 ёшли ҳужумчимиз жорий мавсумда ғалаба голлари бўйича 22 йиллик рекордни такрорлади. Чемпионатда Бобурнинг голларидан ўнтаси “Энергетик-БГУ”га учтадан очко келтирди. Аввалги рекорд ҳам ўнта голдан иборат бўлиб, 2000 йилда “Славия” ҳужумчиси Роман Василюк томонидан ўрнатилган.

Кейинги ўринларда қайд этилган “динамочи” Петр Качуро 1993+-1994 йилги мавсумда ва “Нёман-Белкард” ҳужумчиси Сергей Давидов 2001 йилда тўққизтадан ғалаба  голини урган эди.

Абдухолиқовда ўзининг бу кўрсаткичини янгилаш имкони бор. Жорий чемпионатнинг сўнгги баҳсида легионеримиз жамоасининг ғалабасини таъминлай олса, мутлақ рекордчига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!