Адесанья фаолиятида нега бунчалик узоқ танаффус қилди?
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья фаолиятида нега деярли бир йил танаффус қилганини тушунтирди.
"Мен онгли равишда танаффусга чиқдим, чунки чемпион сифатида бир йилда 3-4 та жанг ўтказдим. Ўшанда UFC дан кимдир менга секинлашиш кераклигини айтганди. Лекин мен жуда қайсар эдим. Аммо кун келиб, ҳаёт ўзингизни ва танангизни тинглашга мажбур қиларкан. Шунинг учун вақт топиб, ўзимга дам беришга қарор қилгандим", – деди Адесанья.
Эслатиб ўтамиз, Адесанья(24-3) 18 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 305" турнирининг асосий тўқнашувида амалдаги чемпион жанубий африкалик Дрикус Дю Плесси(21-2)га қарши жанг қилади.
Фикрлар