Адесанья жазодан қутулиб қолди?
Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэл Адесанья маст ҳолда машина ҳайдагани учун суддан қутулиб қолди.
Бу жангчининг адвокати ушбу ҳолат Адесеньянинг карьерасини жиддий чеклаши мумкинлигини айтганидан кейин содир бўлди. Окленддаги судья бу далилни қабул қилди ва Исраэлни жазоламади.
Эслатиб ўтамиз, Адесанья уч ойгача қамоқ жазоси ва 4500 долларгача жаримага тортилиши мумкин эди.
Фикрлар